Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқи
27.08.2018
Дань и уважение выдающемуся белорусскому поэту
28.08.2018

Байрам арафасидаги шодиёна

Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва ҳаракатлари туфайли Майказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг унумли ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда.

Бу борада қатор амалий тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. Буларнинг бири сифатида  Қозоғистон Президенти ташаббуси билан Олмата шаҳридаги “Қуддус Хўжамияров номидаги республика давлат академик уйғур мусиқали комедия театри” жамоасининг  Тошкентга қилган 5 кунлик (15-20 август кунлари) ташрифини тилга олиш мумкин. Ушбу жамоа жами 65 кишидан ташкил топган бўлиб, у атоқли санъат арбоби Мурат Аҳмадий раҳбарлигида ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ёлкинжон Шомиев режиссерлигида фаолият кўрсатмоқда.
Тошкентда меҳмонларни тантанали ҳолда расмий кутиб олиш маросими Қўмита биносининг олдидаги майдонда карнай-сурнай ва турли мусиқа созлари садоси остида ўтказилди. Унда Қўмита раҳбарлари, Республика Уйғур маданият  маркази, Тошкент шаҳар Уйғур маданият  маркази ва бошқа миллатларнинг республика маданият марказлари раҳбарлари ҳамда фаоллари қатнашди. Ўзбекистон томонидан Қўмита раиси Қурбонов Рустам Джавдатович, меҳмонлар томонидан эса Қозоғистон элчиси, жамоанинг бадиий раҳбари Мурат Хамраев, Республика Уйғур маданият  маркази раиси Халима Баратова, Тошкент шаҳар  Уйғур маданият  маркази раиси Олимжон Заитовлар сўзга чиқишди.
Ташрифнинг биринчи куни республика Уйғур маданият  маркази раҳбари бошлиқ бир гуруҳ фаоллар меҳмонларни Тошкент шаҳри ва ундаги янги ўзгаришлар билан таништирдилар. 16-18 август кунлари меҳмонлар Туркистон саройида концерт беришди.
19 август куни улар Муқимий театри залида Ғариб ва Санам спектаклини намойиш қилдилар. Спектаклни кўриш учун театр санъаткорлари ва Парижда француз ҳамда араб алифбосига асосланган уйғур тилида нашр этиладиган “Уйғурларга бир назар” номли журналнинг раҳбари Камилла хоним ва ёрдамчиси Дилнур Райхан ҳам театрга ташриф буюрди.
Ташриф сўнгида меҳмонлар ташкилий ишлар ниҳоятда юқори савияда уюштирилганлигини таъкидлаб, бу ишда қатнашган барча раҳбарлар ва фаолларга ташаккур билдиришди. Шу билан бирга мезбонлар шаънига эзгу-тилаклар изҳор этиб, бундай ташрифлар давом этилажагига тилакдошлигини билдирди.
Меҳмонлар ўз автобуслари билан Қирғизистон пойтахти Бешкек сари йўлга отланишди. Республика
Республика Уйғур Маданият маркази правленияси
Аъзоси тарих фанлари доктори А.Хўжаев