4-й Форум корейской молодёжи Узбекистана
28.07.2018
THE INDEPENDENT: ПРИШЛО ВРЕМЯ НАЧАТЬ ПЛАНИРОВАНИЕ ПОЕЗДКИ В УЗБЕКИСТАН
31.07.2018

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 30-июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда  кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашда таъсирчан тарғибот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларнинг улкан аҳамияти” мавзуидаги давра суҳбати  ташкил этилди.

Унда гуманитар фанлар соҳаларида ишловчи мутахассис-олимлар, миллий-маданий марказлар, Республика маънавият ва маърифат маркази, бошқа жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

         Тадбир қатнашчиларини қўмита раиси Рустамбек Қурбонов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров самимий қутлаб, жамият ҳаётининг энг муҳим масалаларидан бири бўлган  кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш ва бу борада таъсирчан тарғибот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларнинг муҳим аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

Давра суҳбатида соҳа мутахассилари ва олимларининг “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашнинг маърифий-маънавий асослари”, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмита ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари” мазулардаги маърузалар тингланди.
Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш доирасида ўтказилаётганлигида ҳам чуқур рамзий маъно бор.
Зеро “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларида тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасидаги кенг кўламли ишларнинг мазмун моҳиятини илмий-маърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали очиб бериш  муҳим ҳамият касб этади.

Шунинг учун, қўмита ва Маънавият ва маърифат марказининг ўзаро ҳамкорлиги ҳудудларда одамлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, маънавий-марифий тадбирларни ўтказиш билан бошланаётгани  кейинги ҳамкорликдаги ишларга катта турки бўлади.
Қўмита раиси Р.Қурбонов ташкил этадиган тарғибот-ташвиқот ишлари, ўтказадиган маънавий-маърифий тадбирлари кўпроқ турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасида ўтказишимиз керак. Шундай экан, бу қўмита ва марказ ходимлари, тарғибочилардан пухта тайёргарлик билан бирга катта масъулиятни ҳам талаб этади деб таъкидлаб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров ўз нутқида: “Президентимиз Шавкат Миромонович Бирлашган миллатлар ташкилотининг юксак минбаридан инсонларнинг бошига тушаётган муаммоларнинг барчасининг тагида илмсизлик, жаҳолат ётганлигини бутун дунёга баралла овоз билан айтдилар. Бу гапни айтиш учун мамлакатимиз раҳбарида маънавий ҳуқуқ бор, чунки инсониятнинг барча эришган ютуқлари, миллатлараро муносабалар ва маънавиятнинг рнивожланишида ота-боболаримизнинг фаол иштирокини кўришимиз мумкин. Бугун имзолаётган ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни муҳим ҳужжат деб ҳисоблайман. Бизнинг ҳамкорлигимиз нафақат Ўзбекистонда, балки минтақадаги барча  давлатлар учун намуа бўлишига ишонаман. Марказий Осий Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида жуда муҳим ҳудуд сифатида белгиланган. Маънавият фақат бир ташкилотнинг эмас, ҳар биримизнинг бевосита иштирокимиз мамлакатимиздаги маънавий муҳитни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади”, – деди.

Давра суҳбати якунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида Ўзбекистондаги барча миллатлар ва элатларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, анъана ҳамда урф-одатларини асраш ва ҳар томонлама ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришда таъсирчан тарғибот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш борасида ҳамкорлик Меморандумини имзоланди.

Тадбирда имзоланган ҳужжатнинг аҳамияти ҳусусида республикамиздаги рус, қозоқ, тожик, қирғиз маданий марказлар раҳбарлари ўз фикрларини билдиришди.
Меморандум дорасидаги ҳамкорликдаги ишлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси талабларини амалга ошириш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини, турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларини изчил бажаришга хизмат қилади.