ҚОЗОҚ ПОЭЗИЯСИНИНГ ЁРИҚИН ЮЛДУЗИ
13.07.2018
В МИРЕ ВПЕЧАТЛЕНЫ ПЕРЕМЕНАМИ В УЗБЕКИСТАНЕ
17.07.2018

“Манас”да яшаётган меҳнаткаш халқ мамнун

       2018  йил “Обод  қишлоқ” дастури  доирасида “Нуроний” жамғармаси  республика  Бошқаруви  томонидан Жиззах  вилояти  Дўстлик  туманидаги  “Манас” қишлоғида, қишлоқ  аҳолиси  билан  26  июнда  маънавий-маърифий  тадбир  ўтказилди.
   Унда  “Нуроний” жамғармаси  республика  Бошқаруви ва  жамоаси, Жиззах  вилояти  хокимлиги, Дўстлик  тумани  хокимлиги, Жиззах  вилояти  “Нуроний” жамғармаси  бўлими, “Маҳалла” ҳайрия  жамоат  фонди  вилоят  бўлими, Республика  қирғиз  милий  маданий  маркази  ва    вилояти  бўлими, Оммавий-ахборат  воситалари  вакиллари, Республикада  таниқли  ижодкорлар, санъаткорлар, маданият  ходимлари  ҳамда  “Манас” қишлоғи  фаоллари  ва  ёшлари   иштироқ  этдилар.

Тадбир  иштироқчилари  “Манас” қишлоғида  45-иш  кунида  амалга  оширилган  бунёткорлик  ишлари  билан  танишдилар
  1. Худуддаги ички ишлар  таянч  пункти  ва  участка  нозири  Тоҳир  Ахмедов  яшаётган  хонадон  шароитлари  билан  танишдилар.
  2. Худудда яратилган  янги  иш  ўринлари, ишлаб  чиқариш  ва  хизмат  кўрсатиш   корхоналари  билан  танишдилар. Жумладан:
  • “Манас” чеварлари МЧЖ
  • “Манас” нон цехи
  1. Умумтаълим ва  мактабгача  таълим  муассасаларида яратилган  шароитлар, аҳоли  соғлиқни  сақлаш  муассаси 27-сонли  оилавий  поликлиникада  қишлоқ  фуқораларига  хизмат  кўрсатиш  турлари  билан  танишилди.
Асосий  тадбир  “Манас” маданият  саройида  бўлиб ўтди.
Тадбирни  Республика  “Нуроний” Бошқаруви  раиси  Шуҳрат  Жалилов  очиб, “Манас”ликларни бугунги  кунда  юртимизда  Муҳтарам  Президентимиз  Шавкат  Мирзиёев  тамонидан  олиб  борилаётган  оқилона  сиёсати  туфайли  қишлоқларимиз қиёфаси  кундан-кунга  кўркамлашиб  бораётганлигини  таъкидлаб  ўтди.  Жумладан, “Манас” қишлоғи  45  иш  кунида  қайта  қурилиб, таъмирланиб, бугун  эса  “Манас” шаҳар  қиёфасидаги бир  гўзал  масканга  айланганлигини  гувоҳи  бўлиб  турибмиз  деб, “Манас”ликларни  қутлаб, жамғарманинг совғаларини, 17-сон “Айчурек” мактабгача  таълим  муассасига, 5  ва  12  умумтаълим  мактабларига, туман  “Нуроний” бўлимига  ва  кам  таъминланган  оилаларга  топширди. Шунингдек, Республика  қирғиз  миллий  маданий  маркази  ҳам  ўзларининг  совғаларини  5 ва 12  сон  мактаб  раҳбарларига   ҳамда  маданият  саройи  қошида ташкил  этилган  “Маржон”  қирғиз  миллий  фолклор  ансамбли  жамоасига  топширдилар.
   
“Соғлом  авлод” учун  халқаро  ҳайрия  фонди  Жиззах  вилоят  бўлими  жамаоси  ҳам  ҳар  хил  дори-дормонларни  мурувват  ҳайрия  ёрдами  сифатида  27-сон  оилавий  поликлиникага  топширдилар.
Тадбирнинг   якунловчи  қисми “Манас”  маданият  саройида  бўлди. Унда  Республика  хизмат  кўрасатган  маданият  ходимлари, Ўзбекистон  ҳалқ  артистлари, ёзувчилар  ва  шоирлар  иштироқ  этиб, ўзларининг  санъатлари  ва ҳаётий  таъсуротлари  билан  ўртоқлашдилар.
Жумладан, Ўзбекистон  фан  арбоби, ёзувчи, таржимон Иброҳим  Ғапуров  сўзга  чиқиб, ўз  сўзида  “Манас” ҳалқини  ва  ёшларини  фақат  яхшилик  учун  яшашга, айниқса ёшларни  бугунги  кунда  республикамизда яратилан  шароитлардан  унумли  фойдаланиб,  кўпроқ  ўқиб, илм-билим  олиб, мехнат  қилиб, хозирги  шиддат  билан  олдинга  кетаётган  бир даврда,  биз  “Нуроний” лар ёшларнинг  юрагига  фақат  яхшилик  уруғини  экиб  кетишни  ҳар  биримиз  ўзимизнинг  бурчимиз  деб  таъкидлаб, “Манас” ликларнинг ҳар бирига   соғлиқ, тинчлик  тилаб,уларнинг   келажак  ишларида  муваффақиятлар  тилади.

Шундан  сўнг, “Манас” қишлоғига  Тошкентдан  ташриф  буюрган  шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар  ва  “Манас”  маданият  саройи  қошида  40  нафар  ёшлардан  ташкил  топган  қирғиз  миллий  фолклёр  ансамбли  жамаоси  иштирокида  қишлоқ  ахолиси  учун  маданий-маърифий  тадбир  ўтказилди. Унда. Ўзбекистон  халқ  артисти, машҳур  актёр  Яқуб  Ахмедов, Ўзбекистон  ва  Қарақолпоғистон  халқ  артисти  Ёдгор  Саъдиев, ва  Ўзбекистон  халқ  артистлари:  Азиза  Бегматова,    Мирза  Азизов, Турғун  Бекназаров, Республика  қирғиз  миллий  маданий  маркази  ханондаси  Гулзода  Усманова  ва  Абдувоси  Зоидов  раҳбарлигидаги “Маржон” қирғиз  миллий фолклор  ансамбли  жамоаси  иштироқида  катта  концерт  дастури  ўзбек  ва  қирғиз  тилларида  номойиш  этилди.
          “Манасда” яратилган  шороитлар:  
  • ичимлик суви  келтирилди;
  • 30 дан  ортиқ  икки  қаватли  ва  50  дан  ортиқ бир  қаватли  уйлар  капитал  таъмирланди;
  • йўллар капитал  таъмирланди;
  • электр тармоқлари  қайта таъмирланди;
  • иккита мактаб  биноси  тўлиқ  капитал таъмирланди;
  • болалар боғчаси  биноси  тўлиқ  таъмирланди;
  • маданий-маиший бинолар  қурилди;
  • аҳолининг чорва  моллари  учун  алоҳида  молхоналар  қуриб  берилди;
  • кўчаларга видео  кузатув ускуналари  ўрнатилди;
  • йўл  чеккаларига  минглаб  манзарали  дарахтлар  экилди;
  • марказий кўчанинг  йўл  чеккаларига  бетон   ариқлар ётқизилди;
  • Номи бору  ўзи  йўқ  бўлиб  кетган  собиқ  иттифоқ даврида  қурилган “Клуб”  негизида  янги  “Маданият  саройи”  барпо  этилди;
  • Аҳоли суюлтирилган  газ  билан  тўлиқ  таъминланиши  йўлга  қўйилди ва  бошқа  ишлар  амалга  оширилди.
Бу  ишларнинг  барчаси  Президентимиз  Шавкат  Мирзиёевнинг  ташаббуси  билан  “Манас” да  бугунги  кунда  истиқомат  қилаётган  турли  миллат  ва эълат  вакиллари  учун яратилан  шароит  намунасидир. Бу  “Манас” мисолидаги  намуна  бугун  республикамизда  кенг  ёйилмоқда.
                      Тарихга  бир  назар
       Халқимизда  “Оққан  ариқдан  сув  оқади”  деган  мақол  бор. Дарҳақиқат, собиқ  иттифоқ  даврида 1966  йилда   №25 – сон “Комсомол”  номи  билан  аталиб,  “Одам  юрса  оёғи, қуш  учса  қаноти”  куядиган  Мирзачўлда барпо  бўлган  давлат  ҳўжалиги,  мана  орадан  62  йил  ўтиб,  хозирги  кунда  “Манас”  номи  билан  аталган  қишлоқ   яна  бир  кўркам, ҳавас  қиладиган  масканга  айланди. Тарихга  бир  назар  солсак, бу  қишлоқда  меҳнат  қилиб, ўз  баҳтини  топган  ўнлаб, юзлаб  турли  миллат  ва  эълат  вакиллари  номларини  фахр  билан  тилга  олиш  мумкин. Ўша  даврдаеқ  бу  ҳўжаликда  байналмилалчилик  бошланган  эди. Мисол  учун, ҳўжалик  раҳбари  Аҳмат  Қулбеков –қирғиз, партия  тошкилоти  секретари  Маматқул  Умурзоқов – ўзбек, бош  ҳисобчи Николай Тихонов – рус, бош  ирригатор-инженер Асабаев – қозоқ  миллатига  мансуб  раҳбарлардан  иборат  бўлишган  ва  улар  бир  оиланинг  фарзандларидек, бир  тану, бир жон  бўлиб  ишлашган. Хозир  ҳам  бу  қишлоқда  10  дан  ортиқ  турли  миллат вакиллари  иноқ, аҳил  бўлиб, бир  оиланинг фарзандларидек, тинч-тотувликда  яшаб  келишмоқдалар. Шунинг  ўзи энг  катта  бойлигимиздир.
Ўзбекистон  қирғиз  миллий
маданий  маркази  раиси
                               Р.Жаббаров.