Празднование Дня республики Беларусь
09.07.2018
Ўзбекистонда беларусларнинг мустақиллик куни нишонланди
12.07.2018

Юртимиз ардоқлаган таниқли драматург олим Шуҳрат Ризаев 60 ёшда!

Ҳурматли Шуҳрат Турсунович,

 Бугун юртимиз зиёлилари ва кенг жамоатчилик Сизни таниқли Навоийшунос олим, забардаст ёзувчи, ўткир публицист сифатида танийди, чин инсон ва ижодкор сифатида ардоқлайди.
Сизнинг асарларингиз аллақачон мамлакатимиз тарихининг зарварақларидан жой олган. Фаол меҳнатингиз ва ишга бўлган муносабатингиз билан ҳамкасблар орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлгансиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни қутлуғ айём – таваллуд топган кунингиз билан чин дилдан табриклайман.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, хонадинингизда тинчлик, ижодингизда барака, Ватанимиз ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламан.
Ижодингиз ҳамиша инсонлар қалбини шод этсин!
 Қўмита раиси   Р.Қурбонов