Собрание учредителей Центра народной дипломатии Шанхайской организации сотрудничества Узбекистана
06.07.2018
В Узбекистане внедрят три типа виз для иностранцев
07.07.2018

Шанхай ҳакорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази таъсисчиларининг йиғилиши

2017 йилда Астана шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари саммитида мамлакатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари ижросини таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни  муваффақиятли бажаришда халқ дипломатияси механизмидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳамда жорий йилнинг 26 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда Шанхай ҳакорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказини ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3807-сон қарорига асосан Шанхай ҳакорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият юритувчи Халқ дипломатияси маркази таъсисчиларининг биринчи йиғилиш мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказнинг мувофиқлаштирувчи Кенгашига аъзо республикамиздаги қатор вазирлик ва идоралар раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Ўзининг кириш сўзида Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов йиғилганларни ушбу муҳим воқеа билан қутлаб, марказ фаолияти ҳақида маълумот берди.
Марказнинг асосий мақсади давлатлараро ўзаро қўшничилик ва ишончли ҳамкорлик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳозирги замон тараққиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиш.
Марказнинг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон ёзувчилаш уюшмаси тайинланди.

Кун тартибига мувофиқ қуйидаги масалалар кўриб, тегишли қарорлар қабул қилинди:
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқ дипломатияси Марказини таъсис этиш, Марказ Низомини тасдиқлаш, Марказ мувофиқлаштириш Кенгаши аъзолари тасдиқлаш, Марказ таштиф комиссияси аъзолари тасдиқлаш.
Марказ директори лавозимига таъсисчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати халқаро алоқалар масалалари қўмитаси аъзоси Назаров Раҳматулло Жўрабоевич номзодини бир овоздан тасдиқладилар.
Сўзга чиққанлар Марказнинг ташкил этилиши нафақат минтақада балки жаҳонда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади деб таъкидлашди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар Марказ фаолиятини тез орада юритиш учун барча таъсисчиларнинг ҳамжиҳатликда иш олиб боришлари, Марказ учун мутахассис кадрларни топиш ва тадбирларни ташкиллаштиришда хорижий шерикларни жалб қилиш кераклиги ҳусусида фикр билдиришди.
         Йиғилишда молиявий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Йиғилиш якуни бўйича махсус қарор қабул қилинди.