Встреча с послом Индонезии
03.07.2018
Ташкент сорок первого…
06.07.2018

Ёшлар куни сайли

          Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун мамлакатимизда барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

      Мамлакатимиз раҳбарининг таклифига биноан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини Ўзбекистонда Ёшлар куни деб эълон қилинди.
             Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил этилганидан буён ўтган бир йил давомида Ўзбекистон ёшлари ўзларининг билим ва салоҳияти билан нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ўзларини намоён этаётир. Бунга  тўрт мингга яқин ёшлар турли мукофотларга сазовор бўлгани, 110 йигит-қиз Ватанимизнинг юксак унвонлари билан тақдирлангани, 22 мингдан ортиқ ёшлар фан олимпиадаларида, 195 нафари халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритгани ёрқин мисол бўлиб хизмат қилади. Уларнинг сафида турли миллат вакиллари ёшларининг борлиги алоҳида аҳамиятга эгадир.
          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳмаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташаббуси билан, Яккасарой тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 29 июнь куни Дўстлик боғида “ЁШЛАР САЙЛИ” ташкил этилди.
         Республикамизда яшаётган турли миллат ва элатлар ёшлари иштирок этган мазкур тадбир – мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
         Сеул боғида бўлиб ўтган гала концерт билан бир қаторда турли спорт мусобақалари ташкил этилди.
         Ёшлар кунида ташкил этилган бундай тадбирлар ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга ёшларни янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.
         Шу сабабдан ҳам мамлакатиимзда “Ёшлар куни”нинг кенг нишонланиши жамиятимиз ва давлатимизнинг ёшлар сиёсатидаги қатъий иродасини намоён қилиб, мазмун-моҳиятига кўра нафақат юртимизнинг ёшлари, балки бутун халқимиз манфаатларига хизмат қилишига шубҳа йўқ.
Республика миллий маданий марказлари қошидаги ёшлар ҳаваскор концерт жамоларининг чиқиши тадбир қатнашчиларида катта таасурот қолдирди.
         Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами арафасида ташкил этилган бундай тадбирлар мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятининг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилади.