В Астане прошёл гражданский форум национально-культурных центров государств-членов Совещание по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА)
29.06.2018
Встреча с послом Индонезии
03.07.2018

Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга сафари

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Қўшни Марказий Осиё давлатлари билан маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликдаги тадбирлар комплекс режаси доирасида Қозоғистон халқ Ассамблеяси ҳамда Қўмита ўртасида Меморандум имзолаш, шунингдек, Қозоғистондаги ўзбек диаспораси вакилларига адабиётлар етказиб бериш мақсадида Қўмита раиси Р.Курбанов раҳбарлигидаги делегациянинг Қозоғистонга сафари ташкиллаштирилди.
Юқоридаги топшириқларга асосан, жорий йилнинг 26 июнь куни “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамияти томонидан тўпланган 162 номдаги 435та адабиёт Қозоғистондаги ўзбек диаспораси етакчиларига топшириш учун Шимкент шаҳридаги Қозоғистон халқи Ассамблеясида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Жанубий Қозоғистондаги олтмишга яқин ўзбек диаспораси вакиллари, бошқа миллат этномаданият жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этишди.
Учрашувни Қозоғистон Республикаси “Дўстлик” этномаданият жамоат бирлашмалари раиси И.Хашимжонов очиб, учрашув иштирокчиларига меҳмонларни таништирди.
 
Шундан сўнг, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Р.Курбанов Қўмита фаолияти тўғрисида йиғилганларга маълумот бериб, бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олиб борилаётган ишлар, режалаштирилган тадбирлар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Учрашувда 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йилида ўтказилаётган ишлар доирасида ўзбек тилидаги адабиётлар Туркистон вилояти Шимкент шаҳрида жойлашган Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятига тантанали тарзда топширилди.
 
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтиб, йиғилганлар томонидан қўйидаги таклифлар билдирилди:
 
 
– Қозоғистондаги ўзбек тилида фаолият олиб борадиган мактабларга ўқитувчи кадрлар етишмаслигини инобатга олиб, қозоғистонлик ўзбек ёшларига Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига давлат бюджети асосида (грант) ўқишларида ёрдам бериш;
– Қозоғистондаги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларининг малакасини ошириш учун уч ойлик, олти ойлик ўқув курсларини ташкил этиш;
– ҳар икки йилда бир марта ўзбекистонлик ва қозоғистонлик олимлар, профессор-ўқитувчилар иштирокида “Ўзбек тилининг давомийлиги” деб номланган халқаро конференция ташкил этиш;
– Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим муассасалари ўртасида меморандум имзолаш масаласида кўмак кўрсатиш;
– Қозоғистондаги ўзбек журналистларининг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон ОАВда тренинглар ташкил этиш;
– Ўзбекистон бадиий академияси Қозоғистонда ўз фото кўргазмаларини ташкил этиш;
– иқтидорли қозоғистонлик ёшларни Глиер номидаги мусиқа мактабида грант асосида ўқишга киришларида кўмак кўрсатиш;
– мактаб директорлари тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш;
– қозоғистонлик ўзбек ёшларини Ўзбекистондаги ёзги таътилларга чақириш.
 
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон делегацияси раҳбари Р.Курбанов учрашувда йиғилганларнинг билдирган таклифлари долзарб эканлигин таъкидлаб, бу масалалар ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, чоралар кўрилишини маълум қилди.
Шимкент шаҳридаги Қозоғистон халқи Ассамблеясида бўлиб ўтган учрашув самимий тарзда ўтди.
Шу куни делегация аъзолари Сайрам шаҳридаги Ўзбек драма театри фаолияти билан танишдилар, театр раҳбарияти билан музокаралар олиб бордилар.
 
 
Музокара жараёнида театр директори И.Хашимжанов бугунги кунда унинг жамоаси томонидан олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон драма театри актиёрларининг ташриф буюраётганлигини таъкидлаб, актёрларнинг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон театрларда тренинглар ташкил этишда кўмаклашишни сўради.
Делегациянинг театр раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, меҳмонлар театр ёзги мавсумининг якунлаши муносабати билан саҳнага қўйилаётган спектаклни томоша қилишди.
Шу куни делегация аъзолари Шимкент шаҳридан Астана шаҳрига учиб кетишди.
27 июнь куни Қозоғистон Академик Миллий кутубхонасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳамда Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Л.Прокопенко билан учрашув бўлиб ўтди.
Л.Прокопенко учрашув аввалида меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб. Ассамблея фаолияти тўғрисида маълумот берди ҳамда жорий йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасидаги тадбирларнинг ўтказилишида тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, келгусида ўзаро ҳамкорликда фаол ишлар олиб боришга тайёр эканлигини маълум қилди.
 
Р.Курбанов ўз навбатида самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда бошқа миллат вакилларига ҳамда хорижда истиқомат қилаётган ҳамюртларимизга этиборни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги фармони асосида Республика Байналмилал маданият маркази ҳамда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси тузилганлигини маълум қилди. Ўзбекистонда турли миллат вакиллари томонидан тузилган 138 миллий маданий марказ ҳамда хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган 34 дўстлик жамияти фаолият юритаётганлиги таъкидлади. Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистонда қозоқ халқининг буюк мутаффакири Абай Қўнонбоевнинг юбилейи кенг нишонланаётганлиги, театрларда унинг асарлари асосида спектакллар қўйилаётганлиги, ҳужжатли фильмлар олинаётганлигини билдирди.
 
Суҳбат давомида, Л.Прокопенко Ўзбекистонда 500 минга яқин қозоқ миллатига мансуб аҳоли, Қозоғистонда 400 минг ўзбек истиқомат қилаётганлигини билдириб, давлатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш Ассамблея ва Қўмитанинг асосий мақсадларидан бири бўлишини таъкидлади.
Шундан сўнг, Р.Курбанов ва Л.Прокопенко имзоланадиган меморандум Қўмита ва Ассамблея, шунингдек, икки давлат халқларининг янада жипслашувига ва алоқаларининг мустаҳкамланишига асос бўлишини таъкидлашди.
 
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси С.Ниязходжаев ўз нутқида бугунги кунда икки давлат ўртасида алоқалар мустаҳкамланаётганлиги, Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё милиий университетида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили маркази ташкил этилаётганлигини маълум қилиб, икки давлат университетлари юқори босқич талабаларининг тажриба алмашинувини, Ўзбекистондаги қозоқ тили факультетлари ўқитувчиларига Қозоғистонда, бу ердаги ўзбек тили мутахассисларига Ўзбекистонда малака ошириш курсларини йўлга қўйиш, кейинчалик Қозоғистонда ўзбек тили ва адабиёти факультетини тузиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Р.Курбанов суҳбат якунида мезбонларни Астана шаҳрининг 20йиллик юбилейи билан табриклаб, ушбу сафар натижалари асосида ҳамкорликда “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишини билдирди.
28 июнь куни Астана шаҳрининг Мустақиллик саройида ўтказилаётган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференция (Совещание по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА) доирасида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўртасида меморандум имзоланди.
 
 
Ушбу тадбирда Қозоғистон Республикаси давлат котиби Г.Абдикаликова, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Л.Прокопенко, хорижий давлатларнинг Қозоғистондаги элчилари, ўн тўрт давлатдан ташриф буюрган хорижлик олимлар, экспертлар, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, СВМДАга аъзо давлатлар вакиллари, илмий жамоатчилик, этномаданий бирлашмалар раҳбарлари ва ОАВ иштирок этди.
Қозоғистон Республикаси давлат котиби Г.Абдикаликова ташклот фаолиятига юқори баҳо бериб, айниқса 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинганлиги, унинг доирасида кўплаб ишлар амалга оширилиб, Қўмита ва Ассамблея ўртасида имзоланган Меморандум катта аҳамиятга эгалини таъкидлади.
 
Л.Прокопенко ўзининг кириш сўзида СВМДАга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва дўстлик алоқалари мустамланаётганлиги, ушбу ташкилотга аъзо давлатлар этномаданий марказлари ўртасидаги алоқалар янада кенгаяётганини билдириб, Қўмита ва Ассамблея ўртасида имзоланган Меморандум бунинг яққол намунаси эканлигини маълум қилди.
 
Тадбирда шунингдек, Қўмита раиси Р.Курбанов ҳам иштирок этиб, йиғилганларни Астана шаҳрининг йигирма йиллик юбилейи билан табриклаб, унинг дунё тинчлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаётганлигини таъкидлади. Форум иштирочилари эътиборига бугунги кунда Ўзбекистонда милларлараро тотувлик масаласида олиб борилаётган ишлар ҳақида мълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда икки давлат раҳбарининг роли алоҳида эканлигини эътироф этди.
 
 
Форум давомида Р.Курбанов Япония ва Беларусь давлатлари элчилари ҳамда Қозоғистон этномаданият жамоат бирлашмалари раислари билан учрашиб, Қўмита фаолияти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона алоқалар, шунингдек, мамлакатимизнинг минтақада тутган ўрни ҳақида маълумот берди ва музокаралар олиб борди.
Шу куни Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё милиий университетида “Катта пойтахтлар – ақлли шаҳарлар” номли халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
 
 
Конференцияга Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмурияти вакили, ҚР Парламент Мажлиси депутатлари, марказий ва маҳаллий давлат органлари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ва халқаро олим ва экспертлар иштирок этишди.
Шунингдек, халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси Т.Рахимов ҳамда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси МДҲ давлатлари билан алоқалар бўлим бошлиғи Ф.Бековлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Ўзбекистон делегациясининг сафари давомида:
– Қозоғистондаги ўзбек диаспораси вакиллари билан музокаралар олиб борилди;
– уларнинг икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги таклифлари тингланди;
– Қўмита ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўртасида меморандум имзоланди.