ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
07.06.2018
Международный день защиты детей
07.06.2018

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Бутун дунё болаларининг энг севимли куни. Салкам бир асрлик тарихга эга бўлган бу байрамни ўтказиш таклифи илк бор 1925 йили айни шу санада Женевада бўлиб ўтган Бутунжаҳон конференциясида туғилган.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, болалар саломатлиги ва тинчлигини бирламчи даражага кўтариш мақсадида 1949 йили Халқаро аёллар демократик федерацияси ўз конгрессида болалар учун алоҳида кунни белгилади. Шу муносабат билан 1950 йилнинг 1 июнь кунида илк бор Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланди ва шундан бери байрамни ҳар йили 1 июнда ўтказиш одат тусига кирди. Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, дунёнинг 51 мамлакатида бу сана болалар куни сифатида жорий этилган.

Азалдан болажон бўлган ўзбек халқи учун бу байрам алоҳида аҳамиятга эга. Ҳар йили ушбу санада юртимизнинг турли жойларида болалар учун махсус кўнгил очар тадбирлар, концертлар ўтказилади. Бу сафар ҳам ҳар галгидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқлара қўмитаси “Дўстлик” боғида “Болалик куни”га бағишлаб тадбир ўтказди. Унда турли мусобақалар ва викториналар ташкил этилиб, болажонларга совғалар тақдим қилинди. Боғнинг асосий саҳнасида эса Республика миллий маданий марказлари қошидаги болалар жамоалари томонидан концерт дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Хусусан, Республика рус, озарбайжон, қирғиз, корейс, украин, уйғур, шу билан бирга, туркман, қрим-татар ва поляк миллий маданий марказларининг гуруҳлари тадбирда ўзларининг миллий мусиқий чиқишлари билан иштирок этдилар.

   

Украин миллий маданий марказининг “Жемчужина” рақс ансамбли қатнашчилари:
  • Бугун биз ўзбек миллий рақсини намойиш этмоқчимиз. Қўшиқ номи “Қиз бола”. Бизга бу рақсни устозимиз, Анастасия Вячеславовна ўргатдилар. Биз, ҳаммамиз рақсга тушишни, куйлашни яхши кўрамиз. Китоб ўқишга ҳам қизиқамиз. Айниқса, шу байрам, болалар куни бизга жуда ёқади. Бугун биз учун қўшалоқ байрам. Чунки, дугонамиз, Солнцева Анастасиянинг туғилган куни. Биз унга энг чиройли тилакларимизни билдириб қоламиз.
Зебо Муродова
ЎзМУ журналистика факультети талабаси