Даҳога эҳтиром
06.06.2018
ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
07.06.2018

Тошкентда Пушкин таваллудининг 219 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Рус халқининг буюк шоири Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 219 йиллиги мамлакатимизда ҳам кенг нишонланди.

Хусусан, пойтахтимизнинг шоир ҳайкали ўрнатилган сўлим гўшасида турли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, миллий маданият марказлари, дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р. Қурбонов, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
М. Ҳожиматов, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В. Тюрденев, Рус миллий маданий маркази раҳбари А. Аристов ҳамда бошқалар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда адабий алоқалар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Анжуманда шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ўлмас ижодидан намуналар ўқилди.
Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.
«Халқ сўзи» мухбири