Международный день защиты детей: Салом, Сон Салим
04.06.2018
Даҳога эҳтиром
06.06.2018

Ҳожиакбар Ҳамидов билан ижодий учрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, тарих фанлари доктори, профессор, “Тўрон” фанлар академияси академиги, ўзбек миллий қўшиқлари ижрочиси Ҳожиакбар Ҳамидов билан “Устоз ва шогирдлик аъналари” мавзуида ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Қўмита раҳбарияти ва ҳодимлари, ўзбек миллий қўшиқларининг ихлосмандлари, миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари фаоллари, хофизнинг яқин қариндошлари ва танишлари иштирок этишди.

Учрашув қатначшиларини қўмита раиси Р.Қурбонов самимий қутллаб, адабий-бадиий кечада XX аср ўзбек қўшиқчилик санъатининг йирик вакилларидан бўлган,  ўзининг теран санъати билан ўзбек қўшиқчилигида янги саҳифа очган улуғ ҳофиз Фахриддин Умаров ҳамда Ҳожиакбар Ҳамидов орасидаги Устоз ва шогирдлик муносабатлари ҳақида дилдан суҳбат қилиш, Ҳожиакбар Ҳамидовнинг соҳир овози ва дилкаш қўшиқлардан баҳра олиш учун  йиғилганлигини таъкидлаб ўтди.

  

Адабий-бадиий кечага айланган ижодий учрашувда Фахриддин Умаровнинг  садоқатли шогирди Ҳожиакбар Ҳамидов устозларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида ёзилган янги китобининг тақдимоти ўтказилди.
 «Донишманд ҳофиз» деб номланган мазкур китоб ҳофиз ва Ҳамиджон Тоҳиржонов ҳаммуаллифлигида ёзилган бўлиб, бу асар Фахриддин Умаров ҳақида аввалроқ ёзилган «Мени ёд эт» китобининг давомидир.
 Асарни ўқиб, унда биринчи китобда учрамайдиган кўплаб қизиқарли воқеалар берилганлиги, Фахриддин Умаров ҳақида матбуотда эълон қилинган мақолалар, ҳофизнинг ўзи ёзган шеърлари, унинг шогирдлари, яқинлари ва мухлисларининг устоз ҳақидаги қизиқарли хотиралари ўрин олганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Қўмитада  бундай ижодий учрашув ўтказилаётганида рамзий маъно бор. Зеро, Фахриддин Умуровни нафақат ўзбеклар балки у киши тожик, қирғиз, қозоқ, уйғур, озарбайжонларнинг ҳам севимли қўшиқчиси десак, муболаға бўлмайди.
Ҳожиакбар Ҳамидовнинг «Донишманд ҳофиз» китоби, марҳум ҳофизимизнинг ўтмишда бошидан нималар ўтгани ҳақида ёзилган бўлиб муаллиф китобнинг Фахриддин Умаров ижодиётини ўрганишда ишонарли манба эканлиги, энг муҳими у ҳофиз ҳаёти ва ижоди ҳақида фақат ҳақиқатни ёзилганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Адабий бадиий кечада Фахриддин Умаров ва Ҳожиакбар Ҳамидов репертуаридан жой олган мумтоз қўшиқлар янгради ва қатнашганларда катта таасурот қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, бугунги ижодий учрашув билан Ўзбекистон санъати ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган турли миллат вакиллари бўлган саъаткорларга бағишланган туркум тадбирларни бошламоқда.
Бундай тадбирлар мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган Миллий маданий марказларнинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар, фуқаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, «Ўзбекистон — умумий уйимиз» тамойилини амалга оширишга хизмат қилади.
Маънавият ва маърифат бўлими