Научно-практический семинар по межнациональным отношениям
02.06.2018
Акция «Спешите делать добро»
02.06.2018

Болажонлар байрами

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқлара қўмитаси “Дўстлик” боғида 1-июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган  “Болалик куни” номли байрам тадбирини ўтказди.
Боғ узра ташкил этилган Спорт майдончаси, “Болакайлар шаҳарчаси”, “Китоб шаҳарчаси”, “Мусиқий шаҳарча”, рақс майдончасида болалар учун турли мусобақалар ва викториналар ташкил этилиб, уларга қуғирчоқлар, ширинлик ва музқаймоқлар улашилди.

 

“Дўстлик” боғининг асосий саҳнасида Республика миллий маданий марказлари қошидаги болалар жамоалари иштирокида байрам концерти намойиш этилди.
Рамзий поездда турли мамлакатларга сафар уюштирилиши, уларнинг ҳар бир мамлакат ва миллатларга хос бўлган урф одатлар билан миллий мусиқалар асосида кутиб олиниши, миллий ўзига хосликни намойиши ҳамда ажойиб миллий ҳикоялар болаларда катта таасурот қолдирди.

 

Республика рус миллий маданий марказининг болалар театри жамоаси, Озарбайжон миллий маданий марказининг “Озарбайжон қизлари”, қирғиз маданий марказининг “Селкинчак”, корейс миллий маданий марказининг “Сан Дион”, украин миллий маданий марказининг “Жемчужина” ва “Ревиз” рақс дасталари, уйғур миллий марказининг “Гулдаста”, грек миллий маданий марказининг “Сиртаки” вокал-чолғу гуруҳи ўз чиқишлари билан тадбирда қатнашган болаларни хушнуд этдилар.

  

Шунингдек, туркман, қрим-татар, поляк миллий маданий марказлари ҳам ўз дастурларини намойиш этдилар.
“Дўстлик” боғида бўлиб ўтган байрам тадбирлари ҳар йилгидик дилларда қувонч ила нишонланди. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.
Қўмита Маънавият ва маърифат бўлими