Узбекистан – Китай: укрепление связей
27.05.2018
Конкурс «Мир глазами детей»
28.05.2018

Озарбайжон Демократик Республикасининг 100 йиллиги нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалар қўмитасида қардош Озарбайжон Республикаси эълон қилинганининг 100 йиллиги муносабат и билан бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбир Озарбайжон Республика Маданий маркази томонидан ташкиллаштирилди. Унда республикада фаолият олиб бораётган Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, қатор ташкилотлардан таклиф этилган меҳмонлар шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қўмита фойесида Озарбайжон Республикасининг ташкил қилиниши билан боғлиқ фотокўргазмада 1918 йилда Озарбайжонда бўлиб ўтган воқеалар акс эттирилган тарихий фотосуратлар кўпчилик диққатини ўзига тортди.

Кечада Озарбайжон Республика Маданий маркази раиси Фирдоуси Гусейнов, Қўмита илмий-амалий тадқиқотлар, методика ва экспертиза бўлими бошлиғи Баҳтиёр Каримов, бутун дунё озарбайжонлари мувофиқлаштириш кенгаши фахрий аъзоси Мобиль Мамедов ва бошқалар 1918 йил 28 май куни Озарбайжон халқи тарихида унитилмас воқеа юз берди – Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил қилинди деб таъкидлаб ўтишди. Бу сана халқ тарихида ўчмас из қолдирди ва ҳар йили 28 май куни Республика куни сифатида кенг нишонланади. Озарбайжон Демократик Республикасининг эълон қилиниши – бутун Шарқ дунёси, жумладан турк-мусулмон дунёси ҳудудида биринчи ҳуқуқий демократик давлат сифатида барпо этилганини эътироф этишди.

Сўзга чиққанлар Озарбайжон Республикаси бугунги кунда дунёнинг илғор ва замонавий мамлакатлари қаторидан ўрин олганини таъкидлаб ўтишди. Шу қаторда, турли миллат ва элат вакилларига ўзларининг миллий урф-одатлари, маданияти, санъати ва тилларини ўрганиб, тарғиб қилишга мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилганини айтиб, республикамиз раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изхор этишди.
Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли киноижодкор Элдор Мамедовнинг “Азалий дўстлик ришталари” номли ҳужжатли фильми намойиш этилди, рус ва озарбайжон тилларида шеърлар ўқиб эшиттирилди, бадиий ҳаваскорлик жамоалар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.