УЗБЕКСКАЯ МОЛОДЕЖЬ ПРЕДСТАВИЛА НАЦИОНАЛЬНУЮ КУЛЬТУРУ В МОСКВЕ
23.05.2018
Узбекистан — лучшая страна для туризма
25.05.2018

Мукофот эгасига топширилди

2018 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида АҚШнинг Чикаго, Филадельфия, Атланта, Сиэтл шаҳарларида истиқомат қилаётган америкалик ватандошларимиз – ўзбек диаспоралари ассоциацияларининг раҳбар ва фаоллари иштирокида видеоконференция ўтказилган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси томонидан 16 та вазирлик ва идора вакиллари қатнашдилар.

Видеоконференцияда муҳокама қилинган вазифалар доирасида, Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси Президенти Олим Шарипов Наврўз байрами муносабати билан 13-16 ёшдаги ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ўртасида ўзбек тилида эркин мавзуда иншо танлови эълон килди ва унинг ғолибларини такдирлаш ниятида эканини билдирди. Танловда ғолиб деб топилганларга Ассоциациянинг махсус дипломи, пул мукофоти ҳамда ташкилот логотипи туширилган футболкалар юборилди.

Танловда фахрий учинчи ўрин Фарғона шаҳар 2-чет тилларга ихтисослаштирилган мактабнинг 6-синф ўқувчиси Жавлонбек Бадаловга насиб этди. Мукофот жорий йилнинг 24-май куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Жавлонбекнинг отасига топширилди. У ўз ҳурсандчилигини изхор этиб, Ўзбек-Америка ассоциацияси Президенти Олим Шариповга шунингдек Қўмита раҳбарларига миннатдорчилигини билдириб, бундай маърифий тадбирлар албатта ёш авлоднинг ўз Ватани ва халқига муносиб фарзанд бўлиб етишиб чиқишига хизмат қилади деди.

Шунингдек, Жиззах вилояти 11-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Ўғилой Нормуродова ҳам фахрли учинчи ўрин соҳиби бўлди. Мукофотни олиб кетиш учун унинг отаси Шавкат Отажонов Қўмитанинг ходимлари билан учрашиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.