“Оилавий тадбирлар – халқ маънавиятининг кўзгуси» мавзуидаги давра суҳбати
15.05.2018
Встреча с делегацией Татарстана
16.05.2018

Танлови ғолиблари тақдирланмоқдалар

 2018 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида АҚШнинг Чикаго, Филадельфия, Атланта, Сиэтл шаҳарларида истиқомат қилаётган америкалик ватандошларимиз – ўзбек диаспоралари ассоциацияларининг раҳбар ва фаоллари иштирокида видеоконференция ўтказилган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси томонидан 16 та вазирлик ва идора вакиллари қатнашдилар.
Видеоконференцияда муҳокама қилинган вазифалар доирасида, Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси Президенти Олим Шарипов Наврўз байрами муносабати билан 13-16 ёшдаги ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ўртасида ўзбек тилида эркин мавзуда иншо танлови эълон килди ва унинг ғолибларини такдирлаш ниятида эканини билдирди. Танловда биринчи ўринни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 24 ўрта мактаб 8-б синф ўқувчиси Иброҳим Турдиев «Мен келажакда орзу қилган касб» номли иншоси ғолиб деб топилди.
Жорий йилнинг 11 май куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Эшонқудуқ қишлоғидаги 24 мактаб ҳовлисида, шу мактабнинг 8 “Б” синф ўқувчиси Иброҳим Турдиевни ғалаба билан тантанали табриклаш ва совғаларни топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ғузор тумани ҳокимининг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосари Э. Тилаев, Туман Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Б.Бозоров, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, Иброҳимнинг ота-онаси ва яқинлари иштирок этишди.
 Қўмитанинг масъул ходими И. Нематиллаева Қўмита фаолияти ҳақида маълумот бериб, Иброҳим Турдиевга бир миллион олти юз минг сўм мукофот пули, Чикагонинг махсус футболкаси ва фахрий ёрлиғини топширди.
Туман Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Б.Бозоров танлов ғолибини Ўзбекистон Республикаси ёшлари фахри эканлигини таъкидлаб, Иброҳимга халқ таълими бўлими номидан фахрий ёрлиқ ҳамда совға топширди.
Тадбир якунида мактаб директори И.Нормуродов Иброҳим Турдиев нафақат мактаб, ота-онасининг фахри, балки бутун Ўзбекистон Республикаси фахридир деб эътироф этди.
                                                                                                                                                                             Қўмита Маънавият ва маърифат
масалалари масъул ходими                                             И. Нематиллаева