Вспоминая героев былых времён…
05.05.2018
Инсон муқаддас – хотира абадий
09.05.2018

60 ёшингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида меҳнат фахрийси Содиқов Маҳкам Шукуровични таваллуд кунлари муносабати билан тантанали қутлаш маросими бўлиб ўтди. Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов ва ҳамкасблар юбилярга дил сўзларини изхор этдилар.

Ҳурматли Маҳкам Шукурович!
Сизни қутлуғ айём Таваллуд кунингиз муносабати билан энг самимий табрикларимизни қабул қилинг!
Ушбу қутлуғ айёмда Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, касбу-корингизда барака ва омад, оилангизда тинчлик осойишталик ва тўкин-сочинлик тилаймиз.
Сиз ўз салоҳиятингизни, меҳнатингизни она юрт равнақи йўлида сарфлаб, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлиб келмоқдасиз.
Биз – Сизнинг дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ва яқинларингиз Сизга узоқ ва бахтли, шу билан бирга фаровон ҳаёт тилаб қоламиз.
Ҳаётингиз мобайнида тўплаган тажрибангиз янги марраларни забт этишда сизга ёр бўлсин! Омад, Муваффақият ва кўтаринки руҳ барча ҳаракатларингизда Сизнинг ҳамроҳингиз бўлсин, ҳар бир кунингиз соғлиқ ва фаровонликка бой бўлсин.
Ҳурмат билан,
                                                         Қўмита жамоаси номидан Р.Қурбонов