Танлов ғолиблари учун мукофотлар
17.04.2018
Определены победители конкурса
18.04.2018

Ҳарбийлар билан учрашув

Жорий йил 9 апрель куни Мудофаа вазирлигида “Амир Темурнинг ҳарбий юришлари ва жаҳон ҳарбий санъати ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йил 9 апрел куни Мудофаа вазирлиги марказий аппарати шахсий таркиби билан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб “Амир Темурнинг ҳарбий юришлари ва жаҳон ҳарбий санъати ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида маънавият ва маърифат машғулоти бўлиб ўтди.

Унда шонли тарихимиз ва буюк аждодларимизга бўлган фахр ва ғурур туйғуларини янада мустаҳкамлашда, шунингдек саркардаларимизнинг жаҳон ҳарбий санъатига қўшган ҳиссасини ўрганиш бўйича ташкил этилган тадбирда маъруза билан фаол қатнашган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ходими Полвонов Неъматжон Тўраевичга миннатдорчилик билдирамиз.
Қўмита Матбуот хизмати