Встречи делегации ОБСЕ
17.04.2018
Ҳарбийлар билан учрашув
17.04.2018

Танлов ғолиблари учун мукофотлар

2018 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида АҚШнинг Чикаго, Филадельфия, Атланта, Сиэтл шаҳарларида истиқомат қилаётган америкалик ватандошларимиз – ўзбек диаспоралари ассоциацияларининг раҳбар ва фаоллари иштирокида видеоконференция ўтказилган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси томонидан 16 та вазирлик ва идора вакиллари қатнашдилар.

Видеоконференцияда муҳокама қилинган вазифалар доирасида, Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси Президенти Олим Шарипов Наврўз байрами муносабати билан 13-16 ёшдаги ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ўртасида ўзбек тилида эркин мавзуда иншо танлови эълон килди ва унинг ғолибларини такдирлаш ниятида эканини билдирди. Танловда биринчи ўринни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 24 ўрта мактаб 8-б синф ўқувчиси Иброҳим Турдиев «Мен келажакда орзу қилган касб» номли иншоси ғолиб деб топилди. Иккинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри 1-Нукус тиббиёт коллежи 1 курс талабаси Муниса Бисенбаева «Менинг келажакда орзу қилган касбим» ва учинчи ўрин Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли «Умид» IDUMI ўқувчиси Мадина Намозова «Мен севган китоб» иншоларига берилди. Шунингдек, Андижон вилоятидан Ҳамидулла Ортиқов, Фарғона шаҳридан Жавлонбек Бадалов ва Жиззах шаҳридан Оқилой Нормуродовалар ҳам ғолиб деб топилиб, улар ҳам фахрий ёрлиқлар ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Шу муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбоновнинг Ассоциация вакили Фарухбек Шамсутдинов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ф.Шамсутдинов шу йил 10-16 апрель кунлари юртимизда ўтказилган “Ёш Ватандошлар” фестивалида иштирок этиб катта таассуротлар билан Америкага қайтишини айтди. У Ўзбек-Америка ассоциацияси Президенти Олим Шарипов топшириғига биноан ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларни топшириб қўйишни сўради.

Учрашув чоғида Америкада истиқомат қилаётган ўзбек ватандошлар билан алоқаларни янада кенгайтириш, икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини боғлаш ва ёшларимиз ўртасида дўстлик ришталарини кучайтириш каби масалалар ҳал этилди.