Встреча с делегацией Монголии
28.03.2018
Навруз – в Мирзо Улугбекском районе
03.04.2018

Муғулистон делегацияси билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Қўмита раиси Рустам Қурбоновнинг мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Муғулистон Дўстлик жамиятлари Кенгаши раиси, Муғулистон ва Россия қаҳрамони, космонавт Дж.Гуррагча билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ташриф мақсади – Қўмита билан дўстона муносабатлар ўрнатиш масалаларини ҳал этиш ва ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш.
Қўмита раиси Р.Қурбонов Муғилистоннинг биринчи космонавти, ҳамюртимиз Владимир Жонибековнинг яқин дусти бўлган меҳмон билан учрашганидан мамнунлигини билдириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармонига биноан ташкил этилган Қўмитанинг фаолияти тўғрисида ахборот берди.
 
Миллий сиёсатни бевосита ҳаётга татбиқ этаётган ташкилотлардан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳисобланади.
Бугун Қўмита «халқ дипломатияси» механизмидан фаол фойдаланган ҳолда тинч ва фаровон ҳаётни асраш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, чет элдаги ҳамюртлар билан яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

 

Қўмита фаолияти учун шаҳримизнинг энг кўркам биноларидан бири ажратиб берилди. Илгариги Бобур истирохат боғи эса “Дўстлик” боғига айланиб, у ҳам Қўмита тасарруфига берилди. Қўмита Ўзбекистонда яшаётган турли миллат фарзандларининг  учрашув жойи, ўзига хос Дўстлик саройига айланган. Бу ерда мунтазам равишда миллий халқ байрамлари, фестиваллар, концертлар, учрашувлар, таниқли маданият арбобларининг чиқишлари, семинарлар ва конференциялар ўтказиб турилади.
Қўмита раиси мамлакатимизнинг кенг туристик салоҳияти ҳусусида ҳам тўхталиб, Сурхондарё вилояти Буддизм динининг ривож топиши ва унинг Шарққа томон тарқалишида муҳим ўрин тутади деди. У Муғилистон археолог ва олимларини халқаро илмий изланишларга жалб қилинишига ишонч билдирди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳар йили бир нечта халқаро туристик ярмарка ва фестиваллар ташкил қилинишини айтиб, унда муғул туристик компанияларнинг иштироки икки давлат халқлари учун фойдали бўлишини таъкидлади.

 

Ўз навбатида Ж.Гуррагча самимий қабул учун ўзининг чуқур миннатдорчилигини изхор этиб, илгари Ўзбекистон билан қадимдан дўстона алоқалар ўрнатилганлиги ва анъанавий маданият кунлари ташкил қилиб келинганини соғинч билан эслаб, шу алоқаларни тиклаш масалалари ҳусусида сўз юритди. Муғулистоннинг биринчи космонавти ҳамюртимиз Владимир Жонибеков билан космосга бирга учганида унинг профессионал ва инсонийлик ҳислатларига юқори баҳо берди ва хозиргача у билан дўстона алоқада эканини таъкидлаб ўтди. У бўлиб ўтаётган учрашув ва имзоланадиган меморандум вақтинча узилиб қолган Ўзбекистон ва Муғулистон халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ривож топишига ишонч билдирди.

 

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Муғулистон Дўстлик жамиятлари Кенгаши ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш меморандуми имзоланди. Юқори даражали меҳмонга эсдалик совғаси топширилди.