Пусть каждый день будет Наврузом!
16.03.2018
Поздравления национальных культурных центров
16.03.2018

Ҳар кунимиз – Наврўз бўлсин!

Ҳурматли ва азиз Ватандошлар!
 Сизларни, оила аъзоларингизни баҳор ва янгиланиш айёми – Наврўз билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Байрам шукуҳи, баҳор нафаси ва Ватанимизнинг нурафшон олами Сизларга ҳамиша  ҳамроҳ ва мададкор бўлсин. Ҳар кунимиз – Наврўз бўлсин.
Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Сизларни Миллий маданий марказларнинг бадиий жамоалари ҳамда санъат усталари иштирокидаги байрам шодиёналарига таклиф этамиз. Тадбирда турлди миллатларнинг халқ амалий санъати намуналари кўргазмалари, миллий таомлари, халқ ўйинлари намойиш этилади.
Байрам тадбирлари Тошкент шаҳар Дўстлик боғидаги ёзги саҳнада      2018 йил 21 март соат 11.00да бошланади.
Эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси  раиси  Р.Қурбонов.
 Манзилимиз: Тошкент ш. Яккасарой тумани, Бобур кўчаси (олдинги Бобур номидаги истирохат боғи).
Тел: 253 57 69, 253 57 74