Назначен председатель Комитета
14.03.2018
Пусть каждый день будет Наврузом!
16.03.2018

“Ўзбекистон–Грузия” дўстлик жамиятининг йиғилиши

Республика Халқ банки биносида Ўзбекистон-Грузия дўстлик жамиятининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дўстлик жамияти раҳбарлари ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси маъсул ходимлари иштирок этишди.

Кун тартибига 2017 йилда қилинган ишлар юзасидан ҳисобот ва 2018 йилга мўлжалланган истиқболли ишлар режасининг муҳокамаси ва тасдиғи киритилди.
Ўзбекистон-Грузия дўстлик жамиятининг раиси Абдурасул Абдуллаев йиғилганларни дўстлик жамиятининг ташкил этилганлигига 20 йил тўлиши муносабати билан қизғин қутлаб халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун фаол ҳаракат қилишга чақирди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Камолиддин Ишанходжаев йиғилиш иштирокчиларини яқинлашиб келаётган умумхалқ байрами Наврўзи олам билан самимий табриклаб Қўмита томонидан ўтказиладиган тадбирлар ҳусусида атрофлича маълумот берди.

Ўзбекистон-Грузия дўстлик жамияти раис ўринбосари Низомиддин Аббосов 2017 йилда жамият томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Унда жамият аъзоларининг кўплаб дўстлик жамиятлари билан ўтказилган тадбирларидаги фаол иштирокини таъкидлаб ўтди. Жамият ташкиллаштирган барча тадбирлари ОАВда кенг ёритилди. Сўнг 2018 йилдаги режалар ҳақида гапириб, жамият аъзоларини янада фаол иштирок этишга чақирди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Жамият ижрочи директори Хуршид Назаровнинг бошқа ишга ўтганлиги сабабли шу лавозимга ёш истеъдодли ходим Жамол Юсуповни номзоди таклиф этилди ва бир овоздан тасдиқланди. Йиғилиш иштирокчилари 2018 йилги режаларни ҳам бир овоздан тасдиқлашди.