Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичи
19.12.2017
Поддержка этнических немцев в Узбекистане
22.12.2017

Ягона ва аҳил оилада

Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар, 16 диний конфессия вакиллари ҳамжиҳатликда, бир оила фарзандларидек яшаб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаяптилар.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида барча миллат ҳамда элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши таъминланиши, уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилиши белгилаб қўйилган.
Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ўтказилган “Ўзбекистон: миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр” мавзуидаги илмий-амалий анжуманда шулар ҳақида сўз борди.
Тадбирга турли вазирлик ҳамда идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг самарали фаолият кўрсатаётгани юртимизда миллатлар ҳамда динлараро тотувликни таъминлашга доир оқилона сиёсатнинг амалдаги ёрқин намунасидир.
— Биз қизғин мулоқотлар давомида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида билдирилган устувор вазифалар хусусида ўзаро фикр алмашдик, — дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи, фалсафа фанлари доктори, профессор Б. Каримов. — Келгуси режаларимизни ҳамжиҳатликда, қўлни-қўлга бериб, кўтаринки руҳда ва мазмунли шаклларда ўтказишни келишиб олдик. Якунига етаётган
2017 йилда юздан зиёд илмий-амалий ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказдик. Чунончи, “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остидаги дўстлик ва маданият фестивали еттинчи бор ташкил қилиниб, унда бир неча мингдан зиёд турли миллатлар вакиллари фаол қатнашган.
Тадбирда миллий маданият марказлари бадиий жамоалари иштирокида куй ва қўшиқлар, мамлакатимиздаги миллатлараро тотувликни асраб-авайлашга доир кўргазма намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Камилов сўзга чиқди.
Феруз БЕКОВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан
дўстлик алоқалари қўмитаси 
бош мутахассиси.