Основа мира — межнациональное согласие
11.12.2017
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичи
19.12.2017

“Ўзбекистон: Миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр” мавзусидаги илмий-амалий анжумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон: Миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр» мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат ва элатлар вакилларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этишдан иборат.
Байрамона безатилган Қўмита биноси фойесида турли миллатга хос халқ амалий санъати кўргазмалари тадбир қатнашчилари диққатига ҳавола этилди. Шунингдек, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг урф-одат ва анъаналари акс эттирилган фотокўргазма ташкил этилди.

Тадбирда, 25 миллий маданий марказлар вакиллари ҳамда  иштирок этдилар. Байрам тадбирларида республикамизда фаолият юритаётган 25та дўстлик жамиятининг раис ва фаоллари, миллий маданий марказлар аъзолари, турли вазирлик ва ҳамда давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Р.Камилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалар ва парламентлараро муносабатлар қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази раиси А.Саидовлар қутлов сўзлари билан очиб бердилар.

Анжуманда сўзга чиққанлар жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон Конституциясида белгиланган тамойилларнинг аҳамияти ва унинг турли миллат вакиллари ҳаётидаги ўрни, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этдилар.
Жумладан, Р.Камилов ўз нутқида Президентимизнинг  миллатлараро муносабатлар ва конфессиялараро тотувлик борасида олиб борилаётган сиёсатлари юксак мақсадларга эришишимизга замин яратиб бераётганлигини таъкидлаб ўтди.

А.Саидов ўз нутқида, глобаллашув шароитида миллий этник зиддиятлар мураккаблашиб, айрим давлатларда оз сонли миллат вакилларини камситиш ҳолатлари кузатилаётган бир пайтда, мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари якдил, аҳил бўлиб яшаётгани, ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатлари ҳамда эзгу мақсадлари рўёби учун кенг имкониятлар яратиб берилгани алоҳида эътироф этиб, бу борада конституциямизнинг ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, 140 га яқин миллий маданий марказларнинг самарали фаолият олиб бориши учун ҳар томонлама кўмаклашилаётгани турли миллат вакилларининг ўз она тили, маданияти, санъати, ҳунармандчилиги ва миллий қадриятларини ривожлантиришида муҳим ўрин тутишига ҳам тўхталди.
Ўз маърузаси билан иштирок этган, Р.Муртазаева нутқини бағрикенглик тушунчасига ўндан ортиқ тиллардаги таърифлар билан бошлаб, бир қатор хорижий давлатларда бу атамага назарий ёндашилса, Ўзбекистонда бу борада амалий ёндашувнинг маҳсули намоён бўлаётганлигига алоҳида урғу берди.

Қ.Жураев ўз маърузасида Ўзбекистонда ҳукм сураётган миллатлараро бағрикенгликнинг асосини ЮНЕСКО томонидан “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” декларацияси, Ўзбекистоннинг Конституцияси ва тегишли қонунлари, “Ҳаракатлар стратегияси” ва Ш.Мирзиёевнинг БМТнинг 72-Ассамблеясида маърузасида белгилаб берилган, миллатлараро муносабатлар борасидаги кенг қамровли ислоҳотлар ташкил этишини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси бўлим бошлиғи, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Каримов Ўзбекистондаги миллатлараро тотувликнинг илмий асосларига тўхталди.

Анжуман якунида кун тартибида белгиланган масалалар кенг муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Корейс маданият марказлари ассоциацияси раиси, Олий Мажлис депутати В.Пак Ўзбекистон корейсларининг 80 йиллигага бағишланган тантаналарини ёдга олиб, ўнта давлатдан ташриф буюрган корейслар Ўзбекистонда бошқа миллат вакиллари учун мавжуд имкониятлар бу юртда ҳар бир инсон бахт учун яратилганлигини таъкидлаганларини анжуман иштирокчиларига етказди.
Мамлакатимиздаги миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди ва таклифлар берилди.