О поездке делегации Общества дружбы «Узбекистан-Германия»
07.12.2017
«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди
07.12.2017

Инсон хуқуқлари – энг олий қадрият

Мустақил давлатимизнинг асосий қонуни – Конституциямиз қабул қилинганига ҳам 25 йил тўлди. Ўзбек халқи тарихида кескин бурилиш ясаган, аҳамияти жиҳатидан асрларга татигулик ҳуқуқий ҳужжатлар қаторида Конституциямизни алоҳида эҳтиром билан тилга оламиз.
Конституция, аслида миллатнинг юзи, жамият тараққиётининг асосидир.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат» асарида шундай ёзган эди: «Биз сўнгги етмиш йил ичида давлатга қарамлик ва сиғиниш ҳолатида яшадик, мамлакатнинг барча бойликлари, мулкнинг эгаси – давлат деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада ҳам конституцияда туб бурилиш ясалган. Яъни «Давлат, унинг идоралари ва мансабдор шахслар жамият ҳамда фуқаролар олдида масъулдирлар». Собиқ тоталитар давлат шароитида бундай фикрни ҳеч ким ҳаёлига ҳам келтира олмасди. Эндиликда инсон, унинг хаёти, эрки, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас хуқуқ ва эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади» деб таъкидланган.
Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотнинг бошланғич босқичи 1991 йил 31 августдан то 1992 йил 8 декабргача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу босқичнинг ўзига хос ҳусусияти «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги конституциявий қонун билан белгиланади. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида қўйган илк қадамларининг конституциявий-хуқукий асосини ташкил этди. Шу давр мобайнида Конституция лойиҳаси тайёрланиб, умумхалқ муҳокамаси учун эълон килинди. Конституциямизнинг қабул қилиниши халқимиз тарихидаги катта ижтимоий-сиёсий воқеа бўлиб қолди. Ҳозирги кунда 8–декабрь санаси мамлакат миқёсида байрам тарзида нишонланиши анъанага айланди. Зеро, бош қомусимиз мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини белгилашда ҳал қилувчи сиёсий ва хуқуқий хужжатдир.
Дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир шахс, ҳеч бир фуқаро ўз ижтимоий-шахсий ҳаётини, ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини Конституциясиз тасаввур эта олмайди. Ҳар бир шахснинг кундалик ҳаётида Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларга бевосита мурожаат қилади ҳамда асосий қонунга ўзининг хуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб берувчи олий юридик ҳужжат сифатида қарайди. Конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан Конституциядан топа билиши зарур. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бошқа бирор давлат конституциясида ёзилмаган жиҳатларига эътибор қаратсак.
Конституциямизнинг 45-моддасига кўра, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Бу норма орқали аҳолининг бошқаларга қараганда ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга кўпроқ муҳтож бўлган қатлами ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилиши қатъий белгилаб қўйилган. Албатта, бундай мазмундаги модданинг энг асосий қонунимизда ўз ифодасини топиши ҳам бежизга эмас. Чунки ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган қадриятлари орасида ҳам муҳтожларга ёрдам бериш, ногиронлар, кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиш, етимлар бошини силаш азалдан масъулиятли вазифа ҳисобланган.
18-моддада жинси, тили, ёши, ирқи, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланиши, бошқа давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳамда Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга эканлигини хуқуқий асосда мустаҳкамланиши асосий қонуннинг янада инсонпарвар ва демократик характерга эга эканлигидан далолат беради.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг «Биз таълим тизимида ўқувчиларнинг нафақат кенг билим ва кўникмаларни эгаллаши, айни пайтда чет мамлакатлардаги тенгдошлари билан фаол мулоқот қилиш, бугунги кунда рўй бераётган барча воқеа – ҳодисалар, янгилик ва ўзгаришлардан атрофлича хабардор бўлиш, жаҳондаги улкан интеллектуал бойликни эгаллашнинг энг муҳим шарти ҳисобланган хорижий тилларни ҳам чукур ўрганишлари учун катта аҳамият бермокдамиз», – каби сўзлари баркамол авлод таълим-тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.
Конституциямиз қабул қилинган кун давлатимизда кенг нишонланиши билан бир қаторда, кириб келаетган йилларга ном бериш одат тусига айланиб қолди.
Жумладан, 1997 йил – Инсон манфаатлари йили, 2002 йил – Қарияларни қадрлаш йили, 2004 йил – Меҳр ва мурувват йили, 2007 – йил Ижтимоий ҳимоя йили, 2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили, 2016 йил-Соғлом она ва бола йили, 2017 йил эса «Халк билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб номланиши мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча аҳоли хусусан, ёшлар ва қарияларнинг ҳаёт тарзини, турмуш даражасини, соғлиғини мустаҳкамлаш ва ҳимоялашга, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада кучайтиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиеев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича «Ҳаракатлар стратегияси»да ҳам юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг сиёсий-ҳукукий маданияти, ижтимоий фаоллигини, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Улуғ бобокалонимиз Амир Темур айтганларидай, «Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади». Конституциямизнинг 15-моддасида Конституция – давлатимизнинг асосий қонуни эканлиги, у бошка барча қонунлар ва меъёрий-ҳукукий ҳужжатлардан юқори туриши белгиланган. Шундай экан, мамлакатимизда Конституция туфайли фукаролар ва миллатлараро тотувлик таъминланиб, аҳоли турмуш фаровонлиги ошмокда, таълим, илм-фан соҳаларида улкан муваффакиятларга эришилмокда.
Косимова Д.Х.
ТДМРХОМ «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраси ўқитувчиси,
Досжанова Д.
ТДМРХОМ 1-курс магистранти